Гватемалада автобус билан автомобиль тўқнашиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Жаҳон 23 Март 2016 359

Гватемаланинг жануби-ғарбида автобуснинг бошқа бир автомобиль билан тўқнашуви юз берди. Куйотенанго муниципалитетида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Fox News Latino нашри.

Фавқулодда хизматлар маълумотларига кўра, яна 30 киши жароҳат олган. Воқеа жойидан олинган суратлардан автобус ёнбошлаб ётганини, унинг тагида эса кичик фургон ёки пикап борлигини кўриш мумкин.

Гувоҳларнинг айтишича, автобус ҳайдовчиси катта тезликда бошқарувни эплай олмай, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.

Кўпроқ янгиликлар