HTC 2016 йил 12 апрель куни ўз расмий htc.com сайтида янги флагман смартфонининг тақдимотини ўтказишини маълум қилди.

Тахминларга кўра, янги мосламанинг номи HTC 10 ёки HTC One M10 деб аталади.

Охирги One A9 премиум-смартфонини компания 2015 йил ноябрь ойида намойиш этган эди. Бу модель M9 флагманининг ингичка версияси кўринишида бўлган.

2015 йил августда тайванлик смартфон ва планшетлар ишлаб чиқарувчи компания асосий эътиборини янги мосламалар ишлаб чиқариш ва уларнинг савдосига қаратиш мақсадида ходимлар сонини қисқартириш ва баъзи моделларнинг нархини пасайтиришини маълум қилган.