Google, Microsoft, Yahoo, Comcast ва LinkedIn компаниялари электрон почтанинг янги механизмини яратиш учун бирлашдилар. Янги механизм бўйича барча хат-хабарлар шифрланган ҳолда юборилади.

Уларнинг бу уринишлари SMTP Strict Transport Security (SMTP STS) номини олди.

Ҳозир хакер қалбаки рақамли сертификатдан фойдаланиши ва тизим уни ҳақиқий деб қабул қилиши мумкин. Натижада, фойдаланувчи, ўзи билмаган ҳолда, мактубларини ҳимояланмаган серверга юборади. IT-гигантларнинг бирлашуви шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ташкил этилди. Янги тизим сервер SMTP STS’ни қўллаб-қувватлашини ва шифрлаш ҳақиқийлигини текширади. Шундан кейингина мактуб юборилади. Текширувда носозликлар аниқланса, хабар юборилмайди, фойдаланувчи эса тегишли мазмунда огоҳлантирувчи хат олади.