2014 йилнинг март ойида қулаган Малайзиянинг «Боинг 777»га тегишли бўлиши тахмин қилинаётган самолёт бўлаги ЖАРда топилган. Мазкур қисмни ўрганиш учун Малайзиядан махсус экспертлар жалб қилинган, дея хабар беради Reuters.

Самолёт бўлаги ЖАРнинг Мосселбай шаҳридан унча узоқликда бўлмаган кўл бўйида топилган. Ушбу бўлак самолёт двигателининг юқори қисми бўлиши мумкин. Яқин вақтда ушбу қисм бўйича экспертиза ўтказилиши кутилмоқда.

Март ойи бошида худди шу «Боинг»га тегишли бўлган бўлак Мозамбикда топилганди.

Malaysia Airlines’нинг Куала-Лумпурдан Пекинга учиб кетаётган самолёти 2014 йил 8 мартга ўтар кечаси радарлардан йўқолиб қолган эди. Кема бортида 239 киши бўлган.