Камолиддин Раҳимов: “Мен портламайман, дардларимни қўшиқ орқали чиқараман”

Маданият 23 Март 2016 833

Камолиддин Раҳимов эллик икки йил куй чалиб, қўшиқ куйлаб, халқнинг нафақат эътирофи эътибори, эъзози, балки қалбининг тўридан ўчмас, мустаҳкам ўрин эшаллашга улгурганди. 25 февралда ҳофизнинг вафот этганига бир йил тўлди. Шу муносабат билан “Даракчи” нашри устоз санъаткорни хотирлади.

Камолиддин Раҳимов ота-онасининг танлови билан Кифоятхон исмли қизга уйланади. Бу оила севги эмас, тақдир номли асосга қурилганди. Биргаликда етти фарзанд — тўрт ўғил, уч қизни вояга етказиб, тарбиялашган.18 нафар набира, 10 эваранинг бобо-бувиси эдилар.
Бироқ ҳаёт кутилмаган синовлари билан инсонни “сийлаб” туриши айни ҳақиқат. 2009 йилнинг 29 майида Камолиддин Раҳимов тақдирнинг галдаги бешафқат имтиҳонидан ўтди. Аниқроғи, неча йиллар давомида дарди, қувончи бир бўлган, бир-бирига суяниб, таянч бўлиб яшаган рафиқаси қанд касаллиги ва юрак хуружи билан бу фоний дунёни тарк этади.

Бу оғир жудоликҳофизнинг қаддини анчайин букиб қўяди. Кўнгли бўшаб, кўзига дарров ёш оладиган бўлиб қолганди... Бироқ Камолиддин Раҳимов дилидаги дардини тилига чиқармас эди. У киши билан суҳбатлашганлар “Мен портламайман, дардларимни қўшиқ орқали ташқарига чиқараман”, деганига гувоҳ бўлишган.

Табиатан оғир-босиқ, камгап бўлган ижодкор Шайх Саъдий, Машраб, Фузулий, Бобур, Навоийнинг китобларини ўқиб, ҳордиқ чиқарган, улардан куч олган.

Кўпроқ янгиликлар