АҚШ Давлат котиби Жон Керри ўз твиттерида Москвага ташрифидан мақсади ҳақида ёзиб қолдирган.

"Мен Москвадаман. Бу ерга Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар, Сурия, Украина ва бошқа масалаларни муҳокама этиш учун келдим", дея ёзган.

Керри Москвага 2 кунлик ташрифи давомида Россия президенти Владимир Путин ҳамда Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров, шунингдек Германия ТИВ раҳбари Вальтер Штайнмайер билан учрашувлар ўтказишни режалаштирган.

Бундан олдинроқ, Керри Путин билан учрашувда Суриядаги сиёсий ўтиш даври ҳукумати ҳақида гаплашиши маълум қилинганди.