Клинтон: чегаранинг ёпилиши ва деворлар қурилиши бизни террорчилардан ҳимоя қила олмайди

Жаҳон 23 Март 2016 332

АҚШ президенти лавозимига номзод ва АҚШнинг собиқ Давлат котиби АҚШ ва унинг иттифоқчилари Брюсселдаги терактлардан кейин биргаликдаги разведка соҳасида яхшироқ ишлашлари кераклигини айтди. Бу ҳақда Клинтоннинг MSNBC ва CNN телеканаллари эфиридаги шарҳларига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Клинтоннинг таъкидлашича, чегаралар ва аэропортлар ёпилиши, чегарада катта деворнинг қурилиши ҳам терррорчилар хуружидан сақлай олмайди, чунки террорчилик гуруҳлари борган сари янги технологияларни фаолроқ ва муваффақиятли эгалламоқда.

"Бетон девор интернетни тўхтата олмайди", деб айтди Клинтон.

Клинтоннинг айтишича, аэропортлар, вокзал ва бошқа нозик жойларда хавфсизлик даражасини ошириш лозим.

Клинтон АҚШлик амалдорларни АҚШ гўёки бутун бошли динга қарши уруш ҳолатида турганини англатувчи ҳаракатлар ва нутқлардан қочишга чақирди, унинг фикрича бу нафақат нотўғри, балки хавфли ҳамдир. Клинтон АҚШ террорчилар билан курашаётган кўплаб ислом давлатлари билан ҳамкорлик қилишини эслатиб ўтди.

Клинтон АҚШ бошчилигидаги коалиция ИШИД томонидан Ироқ, Сурия ва Ливияда босиб олинган ҳудудлар қайтарилмагунча, у билан курашда муваффақиятга эриша олмаслигини айтди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50450 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66437 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35552 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20367 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77328 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60877 Жамият
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
«ПСЖ» Ди Марияни «Барселона»га сотиш нархини маълум қилди
20:34 866 Спорт
103 ёшли комбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 349 Жаҳон
Чадда Қатар элчихонаси ёпилиши эълон қилинди
20:15 426 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар