Ёзда «Манчестер Юнайтед» жамоаси мавсумолди тайёргарлик машғулотларининг бир қисмини ўташ учун Хитойга йўл олади.

Жамоа расмий сайтида маълум қилинишича, манчестерликлар жамоаси Хитойда 8 кун давомида бўлади ва 2та назорат учрашуви ўтказади. «МЮ» жамоаси қарши ўша кунларда ўйин ўтказадиган жамоалар номи яқин вақтда маълум қилинади.

«Манчестер Юнайтед» Хитой билан тарихий алоқаларга эга ва биз у ерда жуда кўп мухлисларга эга эканимиздан фахрланамиз.

Хитойга аввалги турнеларимиз вақтида ўтказган ўйинларимизни томоша қилиш учун 500 мингдан ортиқ мухлис ташриф буюрганди. Шунинг учун жамоамиз ёз келишини сабрсизлик билан кутмоқда», — дейди клубнинг ижрочи директори Эд Вудворд.