Ушбу кўргазманинг дастлабки оммавий тақдимоти Нью-Йоркдаги автосалонда бўлиб ўтади. Мазкур модел BMW X4 билан рақобат олиб борилиши кутилмоқда.

Янги автомобилнинг узунлиги 4.73, баландлиги 1.6 метрни ташкил этади. Шундай қилиб GLC Coupe BMW X4 дан 59 миллиметр узунроқ ва 24 миллиметр пастроқ ҳисобланади.

Ушбу модел куздан сотувга чиқарилади. GLC Coupe’нинг яна бир қулайлиги унга 100 км учун 7.3 сония кифоя (BMW X4 дан 0.8 сония тезроқ).

Йил охиригача GLC Coupe яна икки версияси ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган. Улардан бири 320 иккинчиси 367 от кучига эга.