Мессидан жабрланган мухлис аёл: «Мессини ёқтирмасдим, энди уни янада ёмон кўраман»

Спорт 23 Март 2016 548

«Вильярреал» - «Барселона» ўйини вақтида Месси томонидан йўлланган зарбадан кейин тўп келиб тегиши натижасида жабрланган аёл Ракел Тахуэло мезбонлар жамоасидан ташқари, «Реал» жамоаси мухлиси ҳам бўлиб, у ўзига жафо етказган «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессини жуда ёмон кўради.

«Мен «Реал» мухлисиман, Мессини аввал ҳам яхши кўрмасдим, энди уни янада кўпроқ ёмон кўраман. Ўша пайтда кўзимга қуёш тушиб турганди, лекин мен тўпни кўрдим ва зарбадан ҳимояланиш учун қўлимни чўздим. Дарҳол кучли зарбани ҳис қилдим. Тўп қўлимни иккига букиб қўйгандек тасаввур пайдо бўлди. «Барселона» вакиллари мен билан боғланишди ва ёрдам таклиф қилишди. Ўйлайманки, улардан «Барселона» - «Реал» ўйини учун чипта сўрайман», — дейди Тахуэло.

Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионатининг 31-тури доирасидан ўрин олган «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги ўйин 2 апрель куни каталонияликлар стадионида бўлиб ўтади.

Месси ўз зарбаси билан стадиондаги мухлисани беҳуш ҳолатга туширди

Месси “Реал” мухлисасининг қўлини синдириб қўйди

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8721 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42747 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 68985 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40097 Lifestyle
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 31 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 299 Жаҳон
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2013 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 2858 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар