ОАВ: террористлар Бельгияни атайин танлашган

Жаҳон 23 Март 2016 498

Брюсселдаги портлашлар бутун Европани ларзага солди, бироқ террористларнинг нишонига айнан Бельгия танлангани ажабланарли эмас, деб ёзади The Guardian нашри.

Нашрда билдирилишича, бу кичик мамлакатда радикал фаолият учун шарт-шароит етарли эди. Улар орасида озчиликни ташкил этувчи мусулмонларга нисбатан шаклланган салбий муносабат, ишсизлик даражасининг юқорилиги, эркин қурол савдоси, транспорт ва алоқа тармоқларининг ривожланганлиги ҳамда сиёсий беқарорлик алоҳида ўрин тутади. Буларга қўшимча равишда белгиялик раҳбарларнинг етарли даражада огоҳ эмаслиги ушбу фожеаларнинг юз беришига замин яратди.

The Guardian нашрида ёзилишига кўра, терроризм муаммосининг илдизлари Яқин Шарқда тартибсизликлар бошланган саксонинчи ва тўқсонинчи йилларга бориб тақалади. Кўплаб экспертлар терроризмнинг бошланишини Алжирдаги Фуқаролик уруши бўлган Франция ва Белгия билан ҳам боғлашади.

Ўтган ўн йилликнинг биринчи ярмида, яъни террористлар Лондон ва Мадридга зарба берган пайтда Бельгияда экстримистга қарши курашиш чора-тадбирларига керагича эътибор қаратилмаган, террористлар эса куч тўплаб борган.

Суриядаги уруш бу жараённи тезлаштириб юборди, деб ёзишда давом этади нашр. Тахминан 500 нафар бельгиялик Яқин Шарққа урушда қатнашиш учун юборилди. Бу Европа мамлакатлари ўртасида энг катта рақам. Юборилганларнинг аксарияти ИШИД ва бошқа террористик гуруҳлар таъсирига тушиб, террористик ҳужумларга тайёрланган ҳолда Европага қайтдилар.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29636 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16020 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 63920 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56939 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 22 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 41 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 250 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 94 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 962 Жаҳон
Пентагон раҳбари Украинага келмоқда: қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
08:51 638 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар