Британиянинг Daily Mail газетаси АҚШ президенти Барак Обама Кубадаги ташрифида бейсбол ўйнида тақиб тушган қора кўзойнагининг нархини эълон қилди.

Нашрнинг ёзишича, Oliver Peoples бренди остида чиқарилган кўзойнакнинг нархи 485 доллар деб баҳоланган. Бу ҳукумат раҳбарининг февраль ойида Калифорнияга қилган ташрифи пайтида тақиб борган кўзойнаги бўлиб чиқди.

Газетанинг эслатишича, Обама аввалроқ бундан олдин RayBans бренди остида чиққан ва нархи 170 доллар бўлган қора кўзойнак тақиб юрган.