АҚШ президенти Барак Обама Аргентинага расмий ташриф билан борди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Ўз сафари вақтида АҚШ раҳбари аргентиналиклар президенти Маурисио Макри билан мулоқот ўтказиши режалаштирилган.

Қайд этилишича, сафардан мақсад икки мамлакат ўртасидаги дипломатик муносабатларни тиклаш ва савдо соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ҳисобланади.

Обама 2 кун давомида Аргентинада бўлиши режалаштирилган. Буэнос-Айресга америкаликлар президенти ўз рафиқаси Мишель Обама ҳамда қизлари Малия ва Саша билан биргаликда борди.

21 март куни Обама Кубага ташриф уюштирганди. У 88 йил давомида мазкур орол-давлатга келган АҚШнинг биринчи амалдаги давлат раҳбари бўлди. АҚШ 1961 йилда Куба билан дипломатик алоқаларни узган ва савдо-иқтисодий эмбаргони жорий этганди.
Ташриф давомида Обаманинг эски Гавана бўйлаб сайр этиши, Куба раҳбари Рауль Кастро, Гавана архиепископи, кардинал Хайме Ортега, шунингдек, мамлакат фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашувлари амалга оширилди.

Обама: Мен Фидель Кастро билан учрашишдан хурсанд бўламан

Рауль Кастро Обамага елкасига қоқиб қўйишига имкон бермади