Олимлар бахт қадри пулда эмаслигини исботлашди

Жамият 23 Март 2016 582

Узоқ вақт давом этган йирик тадқиқотлар доирасида буюк британиялик олимлар юқори миқдордаги даромад инсонни бахтли қила олмаслигини аниқлашди. Натижалар Personality and Social Psychology Bulletin журналида чоп этилди.

Ўн йил давомида тадқиқотчилар 140 минг нафар инсонлар орасида ўтказилган сўровномаларни таҳлил қилишди. Олимлар Европанинг йирик мамлакатлари – Германия ва Англия аҳолиси бўйича маълумотлар тўплашди. Иштирокчилар қуйидаги саволларга жавоб беришди: ҳаётингизнинг қайси лаҳзасида ўзингизни энг бахтли ҳис этгансиз ва унинг моддий бойлик билан алоқаси бўлганми?

Тўпланган маълумотларни ўрганиб чиқиб, олимлар ойлик маошининг ортиши кишини қисқа муддатгагина хурсанд қилиши мумкин деган хулосага келишди. Бундан ташқари, улар молиявий етишмовчилик даврида одамлар салбий ҳиссиётни бошдан ўтказишга мойилдир. Айрим иштирокчилар эса, ойлик маошининг қисқариши асаб тизимларига қаттиқ таъсир этгани, улар баджаҳл ва тажовузкор бўлиб қолганликларини айтиб ўтишди.

Аммо шунга қарамай, одамлар “Сизни нима кўпроқ бахтли қилади?” деган саволга улар ҳар доимгидек “оила, дўстлар ва болалар” деб жавоб беришди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар