Ўзбекистон президентининг 2016 йил 16 мартдаги №2507 қарорига асосан Ўзбекистонда маҳсулот экспортини амалга оширишда хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш Жамғармасининг сармоя устави 3 баробарга кўпайтирилди. Бу ҳақда жамғарманинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилинди.

Жамғарма устав сармояси 3 баробарга - 5,3 миллиард сўмдан 10,0 миллиард сўм ва 2,0 миллион долларга кўпаяди.

Ҳужжатда, шунингдек, ваколатлар, вазифалар ва Жамғарма томонидан тақдим этиладиган хизматлар рўйхатини кенгайтириш назарда тутилган.

Энди Жамғарма кейинчалик қонунчиликда белгиланган тартибда ишлаб чиқариш ва маҳсулотни экспорт қилиш давридан бошлаб икки йил давомида Жамғарма улушини бозор қийматида амалга оширган ҳолда экспорт йўналишидаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришга ўзининг етарли маблағи бўлмаган хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектлари устав капиталида иштирок этади.

Бундан ташқари, Жамғарма хусусий тадбиркорлик, кичик бизнес ва фермер хўжаликларига ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва кенгайтириш, маҳсулот дизайнини халқаро стандарт даражасига олиб чиқиш учун хориж мутахассисларини таклиф этиш билан боғлиқ харажатларининг маълум қисмини қайтариш орқали молиявий кўмак кўрсатади.

Шунингдек, Жамғарма хориж мамлакатларида ўзининг ваколатхоналарини очиш ҳуқуқини ҳам олди. Бу эса чет эл бозорларини янада сифатли ўрганиб чиқиш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун ишончли ҳамкорларни излаш имконини яратади.

Эслатиб ўтамиз, Жамғарма 2016 йилда тадбиркорлик субъектларига 1,5 миллиард доллар миқдоридаги экспортни амалга оширишда ёрдам беради.