Пентагон Россия Асадга таъсир қила олишига шубҳа билдирди

Жаҳон 23 Март 2016 359

Пентагон Россия Суриядан авиациясини олиб чиқиб кетгандан кейин мамлакат президенти Башар Асадга босим ўтказишга дастакларни сақлаб қолганига шубҳа билдирди. Бу ҳақда 22 мартда АҚШ Конгрессида АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

"Россия Сурияга ИШИД билан курашиш учун келганини айтганди, бироқ у буни қилмади. Бунинг ўрнига унинг армияси фуқаролик урушини узайтирди, Асадни қўллаб-қувватлади ва айни вақтда биз Россия Сурия халқига зарур бўлган дипломатик йўлни осонлаштириш учун Асадга босим ўтказишга дастаклари қолганини кўрмаяпмиз", деб айтди Картер.

Картернинг таъкидлашича, Россиянинг Суриядаги операцияси АҚШнинг ИШИДга қарши кампаниясига ҳеч қандай таъсир қилмаган.

Кўпроқ янгиликлар