Қанд касаллигига чалинганларнинг ҳаётини енгиллаштирувчи графенли пластир намойиш этилди

Жамият 23 Март 2016 386

Шу кунларда тармоқда янги кийиб юрилувчи қурилма ҳақида маълумот тарқади. Бу қурилма Сеул университети мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган шаффоф пластир бўлиб, унинг ичида ҳар хил электрон қисмлар мавжуд. Қурилманинг бош мақсади – автоматик тарзда инсоннинг қондаги глюкоза миқдорини ўлчаш ва керак вақтда қондаги шакар миқдорини туширувчи дорини юбориш ҳисобланади. Аммо бу қурилма ҳозирча лабораторияда синовдан ўтмоқда ва унинг прототипи ишлаб чиқилган.

Пластирда тери ажралиб чиқиши, глюкоза миқдори ва бошқа муҳим кўрсаткичларни ўлчайдиган сенсорлар жойлаштирилган. Шунингдек, тизимда микроигналар мавжуд бўлиб, улар дориларни инсон организмига юбориш учун мўлжалланган. Қурилмани тайёрлаш учун эгилувчан полимердан фойдаланилади, ички қисмлари эса олтин ва графендан тайёрланади.

Янги қурилма маълумотларни йиғувчи ва таҳлил қилувчи смартфон билан бирга ишлайди. Лекин юқорида айтиб ўтилганидек, қурилма фақатгина прототип кўринишида ишлаб чиқилган. Ҳозирги кунда пластир диабети борлар учун кунли дори миқдорини сиғдира олмаяпти.

Кўпроқ янгиликлар