Samsung компанияси янги Galaxy S7 ва Galaxy S7 Edge смартфонларини тақдим этишда кўплаб фойдаланувчиларнинг кўнглини олишни режалаштирган. Қурилмалар 2,5D-ойна ва орқа қисмнинг эгилиб ишланганлиги туфайли улардан фойдаланиш анча қулай бўлган. Бундан ташқари, ишлай олиш вақти узайтирилган, сув ва чангдан ҳимоя тизими қайтарилган ҳамда доимий хотира кенгайтирилган. Бу янги авлод смартфонларида microSD ва SIM-карта ёки икки SIM-картани биргаликда қўллаш учун слот ўрнатилган. Аммо Galaxy S7 Edge смартфонининг фойдаланувчиларидан бири бир вақтнинг ўзида ҳам microSD, ҳам икки SIM-картани ишлата олди.

Смартфонда Dual SIM ва microSD ни бир вақтда ишлашини таъминлаш учун Nano туридаги SIM-картанинг чипини қиздириш орқали уни елим қопламасидан ажратиб олиш ва хотира картасига ёпиштириш зарур. Бунда чипни керакли ҳажмга келтириш учун қайчи билан эҳтиёт бўлиб кесиш лозим.

Бундай операция SIM-карта ва хотира қисмига зарар етказиш мумкин, агарда улар слотнинг ичида тиқилиб қолса, энг катта муаммо бўлиши тайин. Модификация қилинган Galaxy S7 Edge смартфонининг соҳиби янгиланишни амалга ошириш учун махсус қўлланмани тақдим этди.
Эслатиб ўтамиз, бундай операцияларни ўзингизга таваккал қилган ва жавобгарликни олган ҳолда амалга оширасиз.