Самвел Бабаян: “Сафардаги йирик ғалабага қарамай, эртанги ўйин осон кечмайди”

Спорт 23 Март 2016 445

Жаҳон чемпионати-2018 иккиничи саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон – Филиппин учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Унинг иккинчи қисмида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этиб, ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

“Эртанги рақибмизга ҳурмат билан қараймиз. Кучли мутахассисга эга бўлган яхши жамоага қарши ўйнаймиз. Эртага тартибли ҳаракат қилиб, ўз ўйинимизни намойиш этишимиз ва мухлисларни хурсанд қилишга интиламиз.

Ўйинга барча футболчиларимиз тайёр. Сардор Мирзаев мавсумни яхши бошлади. Чемпионлар Лигаси, Олий Лига ўйинларида голлар урди ва шу сабабли ҳам кенгайтирилган таркибдан ўрин олганди. Бироқ ҳужумкор футболчиларимиз гуруҳи кенг ва танлов имконияти катта. Шу сабабли ҳам 23 футболчидан иборат таркибга кирмай қолди. Бироқ у терма жамоага номзод футболчи бўлиб қолаверади ва уни доим кузатиб борамиз.

Манилада 5:1 ҳисобида ғалаба қозонганимизга қарамай, эртага ўйин осон кечади деб ўйламайман. Аввалги ўйинимизда йирик ҳисобда ғалаба қозонганимиздан кейин улар Шимолий Корея билан дуранг натижа қайд этди. Рақиб ўзини яққол аутсайдер деб атаётган бўлса-да, аслида ундай эмас.

Жамоанинг асосий таркиби бўйича 90 фоизга тўхтамга келиб олдик. Яна бир машғулотимиз бор ва ундан кейин якуний қарор қабул қиламиз", — дейди Самвел Бабаян.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 44840 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15233 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95031 Ўзбекистон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 11 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 83 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1190 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1333 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 2865 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1839 Жамият
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 3175 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар