Трамп ва Клинтон Аризонадаги праймеризда етакчилик қилмоқда

Жаҳон 23 Март 2016 345

22 март куни АҚШнинг ғарбий штатларида дастлабки сайловлар (праймериз) учун овоз бериш бошланди. 

АҚШнинг собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва миллиардер Дональд Трамп Аризонада ўтказилган дастлабки сайловларда ўз партиялари ичида ғолиб бўлишди.

CNN телеканали маълумотига кўра, демократ Клинтон 51 фоизлик овозлар ҳисоб-китоб қилинганидан кейин 60,3 фоиз овоз олган ҳолда етакчилик қилган. Унинг асосий рақиби Берни Сандерс эса 37,1 фоиз овоз тўплаган.

Ўз навбатида, АҚШ президентлигига республикачилар партиясидан номзод ҳисобланган Дональд Трамп Аризонадаги праймеризда овозларнинг 46 фоизи ҳисоблаб чиқилганидан кейин 46,5 фоизлик натижа билан устунлик қилган. Унинг рақиблари техаслик сенатор Тед Круз ва огайолик губернатор Жон Кейсик 21 ва 10,2 фоизлик натижаларни қайд этишган.

АҚШ ғарбидаги сайловлар бошланганч, дастлаб Аризона штатида, кейинроқ Юта ва Айдаҳо штатларидаги сайлов участкалари очилган.

Сайловчилар ушбу штатларнинг делегатлари АҚШ президентлиги лавозими учун сайловлардаги расмий номзодлар маълум қилинувчи Демократлар ва Республикачилар партияларининг миллий съездларида ким учун овоз беришини ҳал қилиши лозим бўлади.

Merill Poll тадқиқот маркази ўтказган сўровномага кўра, Юта штатида Сандерс етакчилик қилади, сўровномада у 52 фоизлик кўрсаткичга эришган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8579 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42364 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 68283 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 41379 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 148467 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40015 Lifestyle
Камқонликда озиқланишнинг уч қоидаси 
14:26 940 Жамият
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 1692 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Кўпроқ янгиликлар