Twitter микроблог тармоғи ўз фойдаланувчилари учун янги хизмат турини синовдан ўтказмоқда. Унга кўра фойдаланувчи ўз хабарига стикерларнинг жойлаштириши мумкин бўлади, дея хабар беради Re/code интернет портали.

Манбага кўра, мазкур янги хизмат тури бета тестер томонидан синовдан ўтказилмоқда. Компания эса бу ҳолатга изоҳ бераркан «Twitter‘ни янада оммабоп қилиш учун ҳар доим янги тадқиқотлар олиб борилишини» маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, бу каби вклейкалар Facebook ва Snapchat ижтимоий тармоқларида мавжуд.

Twitter ижтимоий тармоғи 10 ёшга тўлди