Жаҳоннинг энг йирик электрон савдо майдонларидан бири Alibaba Group асосчиси Жек Ма мамлакатларга халқаро интернет платформасини ташкил этишни таклиф этди. Унингча, бу лойиҳа нафақат савдони ривожлантиради, балки миллатлар аро маданий алоқаларни ҳам яхшилайди.

“Савдо – бир-бирини осон тушунишга имкон берувчи энг яхши мулоқот усули”, - деди Жек Ма анъанавий Боаода бўлиб ўтган 15-Осиё иқтисодий форумда сўзга чиққанда.

Унинг сўзларига кўра, бу лойиҳада ташкилотлар ҳам, ривожланаётган мамлакатлар ҳам иштирок эта оладилар. “Бунинг эвазига яқин 30 йилда 80 фоиз ташкилотлар, 80 фоиз мамлакатлар, 80 фоиз ёшлар ўз салоҳиятларини ишга сола оладилар. Сиз ўз маҳсулотингизни нафақат яқинингиздаги одамларга, балки бутун дунёга сота оласиз”, -деди ишонч билан Alibaba асосчиси.

Жек Ма интернет-технологиялар бозорлардан анъанавий дўконларни сиқиб чиқармайди, аксинча, янги иш ўринлари яратади, деб ҳисоблайди.

Ташкилотчи миллиардер нутқи давомида савдодаги протекционизмга ўз қаршилигини ҳам ифода қилди.