“Учинчи авлод” дастурининг саккизинчи мавсуми Make Your Mark ташаббуси доирасида бошланмоқда

Технология 24 Март 2016 501

Ўзбекистон алоқа оператори Beeline Ўзбекистондаги VimpelCom Ltd гуруҳининг Make Your Mark (“Ўз изингни қолдир”) глобал ижтимоий ташаббуси доирасида “Учинчи авлод-2016” ташқи таълим дастури бошлангани ҳақида хабар беради.

Бир йил аввал “Учинчи авлод” Make Your Mark лойиҳасининг илк дастури сифатида танланган эди. 2016 йилда дастурнинг VIII мавсумида Beeline‘нинг тижорат дирекцияси, техник дирекцияси, ахборот технологиялари дирекцияси, шунингдек шартномалар тузиш ва логистика хизмати бўлимида амалиёт ўташ очилган. Сўров ва резюмелар яхши академик натижаларга эга бўлган III ва IV курс талабаларидан graduate@beeline.uz электрон манзили бўйича қабул қилинади.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг жамоа билан ишлаш ва ташкилий ривожлантириш бўйича директори София Гайнутдинова шундай деди: ““Учинчи авлод” дастури илк бор етти йил аввал ишга туширилган бўлиб, бугунги кунга қадар ўз формати билан Ўзбекистонда ноёб ҳисобланади – компаниямиз мақсадли ва муваффақиятли талабалар учун очиқ, бунда телеком-соҳанинг энг йирик оператори ҳодимига айланиш имкони барчада мавжуд. Янги мавсум бу йили янада қизиқарли бўлишини алоҳида белгилаб ўтмоқчиман: Beeline диджитал-трансформация босқичига ўтмоқда, шунинг учун амалиётчиларни нафақат мазмунли ўқув дастури, амалий машқлар ва ҳақиқий лойиҳалар, балки глобал VimpelCom ва мамлакатнинг етакчи экспертлари билан учрашувлар кутмоқда”.

Матбуот-анжуманидан сўнг яқин кунларда бир неча олий ўқув юртларида Beeline мутахассислари “Учинчи авлод-2016” бўйича қатор тақдимотлар ўтказадилар. Дастурнинг саралаш босқичларига Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкентдаги Вестминстер университети, Тошкентдаги Москва давлат университети, Тошкент давлат миллий университети, шунингдек бошқа олий ўқув юртлари талабалари таклиф этилди.

Амалиёт натижалари бўйича энг муваффақиятли талабаларга олийгоҳдаги ўқиш билан келиштирилган ҳолда индивидуал иш тартиби, келажакда эса – Beeline‘да доимий иш ўрни таклиф қилинади. "Учинчи авлод" доирасида амалиёт ўташ 2016 йилнинг июн-август ойларига режалаштирилган.

Make Your Mark ташаббуси 2014 йилнинг декабр ойида жорий этилган бўлиб, VimpelCom‘нинг корпоратив ижтимоий мажбуриятлари стратегиясининг асосий элементи ҳисобланади. Унинг мақсади - ёшларга келажакларини барпо этишда ёрдам бериш, уларга технологик асбоб-ускуналар, тажриба ва билим, таълимни кенгайтириш, порлоқ келажаклари йўлидаги тўсиқларни ўтишда ёрдам бериш.

Батафсил маълумот www.beeline.uz ва www.vimpelcom.com сайтида.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50741 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66695 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35628 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20424 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77540 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60923 Жамият
Ўзбекистонда энергия тежовчи миллий компания компания тузилди
Таиландга қизларни юбориш билан шуғулланган самарқандлик “одамфуруш” аёл ушланди 
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
103 ёшли камбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 508 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар