Porsche Automobil Holding SE ҳолдинги таркибидаги Porsche Design компанияси ва adidas ҳамкорлигида оёқ кийимлар жамланмаси яратилди. Luxurylaunches нашри маълумотига кўра, гап футбол бутсалари ҳақида кетмоқда.

Design Sport X номи остидаги маҳсулот бутунлай қора рангда бўлиб, у ташқи кўринишидан Porsche 911 спорткари дизайнини эслатади. Бундай маҳсулотлардан чекланган миқдорда, яъни 1500 нусха тайёрланган. Бу бутсалар савдога чиқарилган, нархи 375 евро.