Америкалик йигит дарахтдан тушишни рад этмоқда

Жамият 24 Март 2016 338

22 март куни номаълум америкалик Сиэтл шаҳрининг марказидаги 24 метрли дарахтга чиқиб олиб, ўт ўчирувчиларга уни қутқариб олишларига йўл қўймаяпти. Маҳаллий телеканал сайти содир бўлаётган воқеаларни тўғридан-тўғри узатмоқда. Бу ҳақида BuzzFeed хабар берди.

Ўзининг ғаройиб акцияси учун америкалик секвойя дарахтини танлади. Бу дарахт 70-йиллардан бери шаҳар марказида жойлашган ва Сиэтл аҳолиси томонидан янги йил арчаси ўрнида фойдаланилади.

Воқеа жойига келганларнинг сўзларига кўра, ўт ўчирувчилар вазият яхши томонга ўзгармагунча дарахт тагида навбатчилик қилишмоқда. Ҳозирча йигитни мажбурлаб дарахтдан тушириш режада йўқ, чунки “вазият янада мураккаб тус олиши мумкин”.

Дарахтдаги номаълум шахс қутқарувчиларга олмалар ва ёнғоқлар улоқтириб, улар билан суҳбатлашишни истамаган.

Шундай қилиб, йигит бир кечани ёпинчиқ билан дарахт устида ўтказди.

Воқеа жойига Сиэтлнинг “чинакам суперқаҳрамони” Феникс Жонс тезда етиб келган. Унинг сўзларига кўра, у дарахтдаги йигитни танигани сабабли ёрдам бериш учун ташриф буюрди. Бироқ, полиция унинг хизматини рад этди.

Воқеа ижтимоий тармоқларда жуда катта тезлик билан машҳурликка эришди, ҳаттоки твиттерда “Дарахтдаги эркак” номли икки мингдан ортиқ ўқувчига эга сохта саҳифа пайдо бўлди.

Кўпроқ янгиликлар