Англиялик футболчи жинсий зўравонликда айбланиб 6 йилга қамаладиган бўлди

Спорт 24 Март 2016 467

Англия терма жамоасининг собиқ аъзоси, "Манчестер Сити" ва "Сандерленд" жамоаларининг собиқ футболчиси Адам Жонсон вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик билан муносабатда бўлганликда айбланиб, 6 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Бундан ташқари, 28 ёшли футболчи суд жараёни учун сарфланган 50 минг фунтни жарима сифатида тўлайди.

Ҳукм эълон қилинган чоғда у ҳеч қандай ҳиссиётларини намойиш этмаган.

Суд ҳаками Жонатан Роузнинг қайд этишича, Жонсон ўз жабрланувчиси ҳали 15 ёшда эканини билатуриб, у билан жинсий алоқага киришган.

Шу йилнинг февралида Жонсон ўзининг вояга етмаган қиз билан ишқий муносабатда бўлгани бўйича айбловнинг 2 бандини тан олганди. Шундан сўнг, унинг фаолиятидаги охирги жамоаси "Сандерленд" у билан шартномани бекор қилди.

Англия миллий терма жамоаси учун 12та ўйинда майдонга тушган бу футболчига 10 йилгача қамоқ жазоси таҳдид солаётганди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31916 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69336 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9495 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131812 Жамият
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
21:58 17 Жаҳон
Испания Франция билан чегарасида назоратни кучайтиради
21:53 22 Жаҳон
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 237 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 751 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 4384 Спорт
Кўпроқ янгиликлар