Антонио Конте: «Менга терма жамоада кўпроқ иш қилишимга ваъда беришганди»

Спорт 24 Март 2016 410

Италия терма жамоаси бош мураббийи Антонио Конте Евро-2016дан кейин нима сабабдан терма жамоадан кетиши борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Журналистлар мендан терма жамоа манфаати учун адолатли бўлишим кераклигини сўрашади. Энди Италия футбол федерацияси келгусидаги режаларини тузиши мумкин, биз эса мураббийнинг кейинги тақдиридан бохабар жамоа билан Европа чемпионатига йўл оламиз.

Мен ўзимни худди матбуот сўраганидек тутдим. Энди эса баъзи одамлар шов-шувли сарлавҳалар учун бу қароримни салбий томонларини қидиришга ҳаракат қилмоқда.

Терма жамоадаги фаолият — фантастик тажриба. Мен Италия терма жаоаси бошқарувини қўлга олганимдан ҳеч қачон афсусланмаганман.

Мен ўзимни етарли даражада банд сифатида тасаввур эта олмадим. Менга бу ерда кўпроқ иш қилишимга ваъда беришганди, аммо ундай бўлиб чиқмади. Шунинг учун биз келгуси режаларимизни алоҳида-алоҳида тузадиган бўлдик. Жамоа учун ҳеч нарса ўзгармайди.

Бу фаолиятимдаги дастлабки Европа чемпионати саналади. Шу сабабда ўзимда жуда катта масъулият ҳис қилмоқдаман. Июнда бутун Италия бизни ортимиздан қўллаб-қувватлаб туришади. Бу терма жамоага қўшимча куч бўлиб хизмат қилиши лозим.

Биз мақсадлари бир бўлган жамоа ташкил этдик, бу Евро каби турнирлар учун жуда муҳим», — дея таъкидлади Конте.

Аввалроқ Контенинг 2016 йил ёзида Лондоннинг «Челси» клубини қабул қилиб олиш эҳтимоли борлиги ҳақида хабар берилган эди.

Антонио Контедан сўнг Италия терма жамоасини, катта эҳтимол билан, Роберто Донадони («Болонья» бош мураббийи) қабул қилиб олади. Ундан ташқари «Сассуоло» устози Эусебио ди Франческо ҳам даъвогарлар рўйхатида бор.

Конте 2014 йилнинг август ойидан буён Италия терма жамоасини бошқариб келади. Унинг қўл остида терма жамоа Евро—2016 саралаш «H» гуруҳида 1-ўринни якунлади. Хорватия, Норвегия, Болгария, Озарбайжон, Малта каби термалар ўрин олган гуруҳда Италия 10 беллашувнинг 7 тасида зафар қучди ва 3 та ўйинда дуранг ўйнади.

2016 йилнинг 10 июнь куни Францияда старт оладиган Евро—2016 да Италия терма жамоаси ўз гуруҳида Бельгия, Швеция ва Ирландияга қарши баҳс олиб боради.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24311 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53248 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64705 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 163 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 1212 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 744 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1874 Спорт
Кўпроқ янгиликлар