Бельгия ҳукумати Брюссель аэропортида ўзини портлатган иккинчи террорчининг шахсини аниқлади, деб хабар бермоқда De Standaard нашри.

Уларнинг маълумотларига кўра, бу кимса Бельгия томонидан 2014 йилдаёқ террорчилик фаолиятида айблов билан халқаро қидирувга берилган Нажим Лаъшравий бўлиб чиқди. Аввалроқ Лаъшравий терактларнинг ташкилотчиси деб ҳисобланаётган эди.

Таъкидланишича, унинг ДНКси 13 ноябрда Париждаги терактларда ишлатилган портловчи моддада аниқланган.

Аэропортда ўзини портлатган яна бир террорчи Иброҳим ал-Бакравий эканлиги маълум бўлганди, унинг укаси Холид эса ўзини метрода портлатган.