Дунёда ягона нусхадаги «Бэтмобиль» Россияда сотувга қўйилди. Бу ҳақда Auto.ru сайтида хабар қилинган.

«Бэтмен Суперменга қарши: Адолат тонгида» фильми бош қаҳрамони учун тайёрланган бу автомобиль учун 1 млн евро (75 690 200 рубль) нарх белгиланган.

Автомобиль General Motors томонидан Warner Bros. кинокомпанияси буюртмасига кўра тайёрланган. У соатига 250-330 километр тезликда ҳаракатлана олади.

«Бэтмобиль»нинг узунлиги олти метрдан ортиқ, оғирлиги эса 3175 килограммга тенг.

1960 йилларнинг Бэтмен ҳақидаги фантастик телесериали учун яратилган Бэтмобиль 2013 йили АҚШдаги кимошди савдосида рекорд даражадаги 4,6 миллион долларга сотилганди.