Боксчи Флойд Мейвезер ўз фаолиятини Головкинга қарши учрашув билан қайта бошлаши мумкин

Спорт 24 Март 2016 424

Охирги вақт америкалик машҳур боксчи Флойд Мейвезер қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкин ҳақида кўп гапирмоқда. Бу ҳақда Boxingnews24.com нашри ёзмоқда.

Флойд катта боксга 2016 йилда бўлмаса ҳам, 2017 йилда қайтиши мумкинлигини инкор этиб бўлмайди. Гапларга қараганда, америкалик ўзининг кетма-кет 50-ғалабасини айнан Головкин устидан қозонмоқчи.

Мейвезер ўз жанглари учун доимо жарангдор номли боксчиларни қидиришга ҳаракат қилган. Бу гал унга Сауль Альварес, Амир Хон, Кейт Терман, Кел Брук ёки Мэнни Пакьяо билан жанглар катта шуҳрат ва пул олиб келмайди, шунинг учун унга Головкин, яъни дунё саҳнасида бенуқсон шон-шараф қозонган спортчи керак.

Эслатиб ўтамиз, Головкин 23 апрелда Лос-Анжелесда Доминик Уэйд, кузда эса Саул Альварес билан жанг қилади.

Флойд Мейвезер ҳисобида ҳозирда 49 та жангдан 49 та ғалаба бор. Головкин ҳам ҳали бирорта жангида мағлубиятга учрамаган, унинг ҳисобида 34 та ғалаба бор.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33307 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71197 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10078 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134453 Жамият
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 976 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 858 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 1100 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2655 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 598 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 979 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар