22 март куни тераклар содир этилган Брюсселдаги Завентем аэропорти камида 25 март кунигача ёпиқ бўлади. Бу ҳақда аэропорт сайтида маълум қилинган.

Айни вақтда аэропорт йўловчи самолётларни қабул қилмаяпти ва самолётлар рейси амалга оширилмаяпти. Шунингдек, юк самолётларининг рейслари тўхтатилган.

22 март куни юкларини йўқотган йўловчиларга ва 23 март кунги рейслар учун чипта олган йўловчиларга авиакомпания билан боғланиш тавсия этилган.

Эслатиб ўтамиз, 22 март куни маҳаллий вақт билан соат 8:10да Брюссель аэропортида иккита портлаш содир этилди. Кўп ўтмасдан, Брюсселдаги метро бекатларида ҳам 3та теракт амалга оширилди. Сўнгги маълумотларга кўра, портлашлар оқибатида 31 киши ҳалок бўлган, 300га яқин киши жароҳатланган.

Бундан олдинроқ, Lufthansa концерни Бельгия пойтахтига амалга оширилиши белгиланган барча рейсларини 28 март кунигача бекор қилгани ҳақида хабар берилганди.