Брюссель воқеаларида швециялик одамнинг қўли борлиги аниқланди

Жаҳон 24 Март 2016 332

Бельгия полицияси Брюсселда террорчилик ҳаракатларини ташкиллаштирган террористлар ҳақидаги маълумотларни чоп этгач, 15 март куни рейд давомида Бельгия полицияси томонидан ўлдирилган 35 ёшли асли жазоирлик Муҳаммад Белқаид бир неча йиллар давомида Швецияда рўйхатдан ўтгани ҳақидаги маълумотлар маълум бўлди.

Ушбу шахс отиб ташланган Бельгия пойтахтидаги хонадонни ака-ука Бакруйларнинг бири ижарага олган, деб хабар беради Dagens Nyheter газетаси.

Полиция бу квартирада Париж терактларининг ташкилотчиси Солиҳ Абдулисломнинг ДНК изларини аниқлади. Бу эса Муҳаммад Белқаид Париж ва Брюсселдаги портлашларда айбдор террористлар билан иттифоқдош бўлганини билдиради.

Белқаид Швецияга 2010 йили келган. Бу ерда у швециялик аёлга уйланади ва бир йилдан сўнг мамлакатда яшаш ҳуқуқини олади.

Полиция маълумотига кўра, унинг зиммасида қатор майда қоидабузарликлар, жумладан, ўғрилик ва совуқ қурол тўғрисидаги қонунбузарликлар бўлган.

2014 йили Белқаид ИШИД террористик гуруҳига қўшилиш учун Сурияга боради. Ҳужжатга кўра, у ўлимга юборилишга рози бўлган.

Декабрь бошида у 130 кишини ҳаётдан олиб кетган Париж терактида гумон қилиниб, халқаро қидирувга берилган эди.

Швеция давлат хавфсизлик хизмати таркибидаги полицияси бошқармаси терактларда “швециялик из” пайдо бўлганига ҳали изоҳ бермади. “Ҳали бу ҳақда гапиришга эрта. Биз халқаро ҳамкорларимиз билан алоқадамиз ҳамда Францияда ўтказилаётган ва Бельгияда ўтказиладиган тергов-суриштирув ишларининг натижасини кутмоқдамиз”, - деб маълум қилди Швеция давлат хавфсизлик хизмати матбуот котиби Фредрик Милдер.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33146 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18595 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71594 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59137 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 622 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 3648 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 631 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар