Домодедово аэропортида 80дан ортиқ покистонлик ушлаб қолинди

Жаҳон 24 Март 2016 364

23 март куни кечқурун Москванинг Домодедово аэропортида 80 нафардан ортиқ покистонликларни ушлаб қолишди. Уларни виза қонунчилигини бузганликда гумон қилишмоқда. Бу ҳақда Покистоннинг Москвадаги элчихонаси консуллик бўлими ходимига асосланиб, ТАСС агентлиги хабар берган.

Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, 84 нафар покистонлик Домодедово аэропортида ушланиб турилибди.

«Бу гуруҳдан ташқари яна 48 нафар фуқаро Внуково аэропортидан Исломободга депорт қилинди», - дейди манба.

Аэропортдаги Россия консулининг тушунтиришича, қолганлар ҳам депорт қилининишининг «юқори эҳтимоли» мавжуд.

Москва шаҳрида яшаш учун етарли миқдорда маблағнинг уларда йўқлиги миграция хизмати томонидан Россия ҳудудига киритилмасликка сабаб сифатида кўрсатилди.

«Москвага келганларнинг саёҳатчилар эканлигини тасдиқловчи барча керакли ҳужжатлар бизда мавжуд. Уларга визалар берилган ва меҳмонхоналардан эгалланган жойлар ҳақида ҳужжатлар ҳам бор. Уларнинг кўпчилиги Покистон компанияларининг тадбиркорлари», - деб давом эттирди Покистон элчихонаси ходими.

Элчихона вакилининг сўзларига кўра, Россия ТИВга норозилик нотаси жўнатилган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14483 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68236 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37118 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 816 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1065 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1637 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1661 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар