Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги “Turon eco cement” масъулияти чекланган жамияти қошида янги цемент заводи очилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Корхона кунига 350 тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга.

"Умумий қиймати 1 миллион 938 минг доллар бўлган ушбу корхона хитойлик мутахассислар ёрдамида қуриб битказилди. Корхона иш бошлаши билан 100 дан ортиқ ёшлар доимий иш билан таъминланди",  – дейди “Turon eco cement” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Қодиржон Аҳмедов.