ФҚБ мутахассислари сан-бернардинолик террорчи телефонидаги маълумотларни олиш учун Cellebrite исроил компанияси билан ҳамкорлик қилмоқда. Бу ҳақида исроилнинг Ynet News портали хабар беради.

Нашрнинг қайд этишича, Cellebrite рақамли жиноят ишлари доирасида дунёнинг энг етакчи компанияларидан бири саналади ва кўп йиллар давомида турли мамлакатларнинг мудофаа бўлимлари ва ҳуқуқ-тартибот идораларида тадқиқотлар билан шуғулланиб келмоқда. 2013 йилда компания ФҚБ билан шартнома имзолагани айни дамда отишма ишлари бўйича яна ҳамкорлик қилишларини таъминлайди.

Аввалроқ АҚШ ҳукумати Apple ёрдамисиз смартфондан маълумотларни олишга ҳаракат қилаётгани хабар берилган эди. Прокурорлар судга мурожаат этиб, ишни кейинроқга қолдиришни сўрашган. Apple эса ўз навбатида, ҳукумат смартфондаги маълумотларни очиш учун қандай усуллардан фойдаланиши ҳақида бехабар.