ФҚБ мутахассислари Сан-Бернардинолик террорчи телефонидаги маълумотларни олиш учун Исроилнинг Cellebrite компанияси билан ҳамкорлик қилмоқда. Бу ҳақида Ynet News портали хабар беради.

Нашрнинг қайд этишича, Cellebrite рақамли жиноят ишлари доирасида дунёнинг энг етакчи компанияларидан бири саналади ва кўп йиллар давомида турли мамлакатларнинг мудофаа бўлимлари ва ҳуқуқ-тартибот идораларида тадқиқотлар билан шуғулланиб келмоқда. 2013 йилда компания ФҚБ билан шартнома имзолагани айни дамда отишма ишлари бўйича яна ҳамкорлик қилишларини таъминлайди.

Аввалроқ АҚШ ҳукумати Apple ёрдамисиз смартфондан маълумотларни олишга ҳаракат қилаётгани хабар берилган эди. Прокурорлар судга мурожаат этиб, ишни кейинроққа қолдиришни сўрашган. Apple эса, ўз навбатида, ҳукумат смартфондаги маълумотларни очиш учун қандай усуллардан фойдаланиши ҳақида бехабар.