Испаниядаги ЙТҲ вақтида ҳалок бўлган ўзбекистонлик талабанинг шахси маълум бўлди

Жамият 24 Март 2016 593

20 март куни Испаниянинг Таррагона вилояти ҳудудида, Барселона ва Валенсия шаҳарлари оралиғида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонлик талабанинг шахси аниқланди. Моҳина Абдусаидова Самарқандда туғилган, Венадаги MODUL университети талабаси ҳисобланар эди. Фалокат вақтида у ўзининг университетдошлари билан Испанияда махсус дастур доирасида бўлиб турганди. 23 март куни Самарқандда марҳумнинг дафн маросими ўтказилган. Бу ҳақда самарқандлик журналист Тошпўлат Раҳматуллаев ўзининг фейсбукдаги саҳифасида маълум қилган.

20 март куни Испаниянинг Таррагона вилоятида талабалар автобуси ва автомобиль иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонлик талабадан ташқари 2 нафар германиялик, 7 нафар италиялик ҳамда бир нафардан франциялик, австриялик ва руминиялик талабалар бор эди. Ҳалок бўлганларнинг барчаси 19 ёшдан 23 ёшгача бўлган талабалар эди.

Ўзбекистонлик талаба Испаниядаги ЙТҲ натижасида ҳалок бўлди

Кўпроқ янгиликлар