Дания жамиятининг "асосий қадриятларига зид бўлган ғояларни тарғиб қилувчи даниялик имомлар фуқароликдан маҳрум қилиниши мумкин, деб хабар бермоқда The Local нашри.

Нашрнинг маълум қилишича, бундай ташаббусни қаттиққўл миграция сиёсатини илғор сурувчи Дания халқ партияси билдирди. Бу чора Данияда радикал исломнинг ёйилишига тўсқинлик қилиши айтилмоқда.

"Конституцияда исталган одам ўз динига у маънавиятга зид келмагунча ва жамоатчилик тартибини бузмагунча ибодат қилиши мумкинлиги айтилган", деб айтди партия вакили Мартин Хенриксен.

Ушбу ташаббус етакчи Либерал партия ҳамда мухолиф социал-демократлар ва консерваторлар партиялари томонидан ҳам маъқулланди. Бироқ бу ғояга қарши чиқаётганлар ҳам бор. Мисол учун, Орхусдаги масжид кенгаши раиси Усама ал-Саъдийнинг фикрича, бундай чоралар ислом радикаллигини камайтириш ўрнига, аксинча уни янада кучайтиради.