Жанубий Корея президенти ҳарбийларга юқори жанговар тайёргарликда туришни буюрди

Жаҳон 24 Март 2016 357

Корея Республикаси президенти Пак Кин Хе мамлакат қуролли кучларига жанговар тайёргарликни оширишни буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиб Ким Сон У 24 март куни маълум қилди.

Пхеньян томонидан Сеулга йўналтирилган таҳдидларга изоҳ берар экан: “Ҳарбийлар Шимолий Кореянинг ҳар қандай фитна ҳаракатларига зудлик билан ва ҳал қилувчи жавоб қайтариш ҳақида кўрсатма олдилар”, -деди матбуот котиби.

15 март куни Пхеньян яқин кунларда ядро каллаклари ва баллистик ракеталарнинг янги синов тажрибаларини ўтказишини маълум қилган эди. Февраль ойи бошида эса КХДР ракета ташувчиси сунъий йўлдош билан бирга ишга туширилганини билдирган. 6 январ куни Пхеньян 10 йил давомида тўртинчи маротаба ер ости ядровий тажрибасини ўтказди. КХДР ушбу ядро синовлари АҚШнинг душманларча муносабатига ўзини мудофаа қилиш учун ўтказилган, сунъий йўлдош эса тинч мақсадларда фазони тадқиқ этиш мақсадида амалга оширилганини баён қилди.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши қарори Пхеньянга ядро технологиялари билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатлар, шунингдек, баллистик ракеталар ишлаб чиқаришни ман этади.

Кўпроқ янгиликлар