Канада фуқароси бўлган Алан Вазеленчук қўлда таяниб кўтарилиш (отжимание) бўйича ҳозирча норасмий бўлиб турган рекордни қайд этди. CBC берган маълумотга кўра, 65 ёшли Эдмонтонда яшовчи фуқаро 91 марта қўлга таяниб кўтарилиш машқини амалга оширган.

«Мен ўзимда стресс ҳолатини сездим. Мен барча одамлар олдида уларни шарманда қилишни истамасдим. Шу ёшимда бунчалик асабийлашаман деб ўйламагандим», – дея таъкидлаган Вазеленчук.

Вазеленчук автобус ҳайдовчиси сифатида нафақага чиққан. У 2015 йилнинг ноябридан бошлаб шуғулланиб келади. Канадаликнинг тан олишича, у ўзида ортиқча вазни сезган ва формасини йўқота бошлагач шу қарорга келган.

Эндиликда, Вазеленчук ўз ҳаракатлари жамланган видеоёзувни Гиннеснинг рекордлар китоби мутахассисларига жўнатиши лозим. Олти-етти ҳафта ўтиб унинг натижаси рекорд сифатида қайд қилиниши ёки қилинмаслиги ойдинлашади.