LG G5 модулли тузилмага эга биринчи тижорат смартфонига айланди. LG флагман билан бирга мобиль фото ва видео ишқибозлари учун Cam Plus модулини ҳам намойиш этди. Шунингдек, Bang & Olufsen компанияси ҳамкорлигида ўрнатилган Hi-Fi Plus овоз кучайтиргичи модулини ҳам тақдим этди. Анонс давомида мазкур модулларнинг нарҳи LG G5 каби эълон қилинмади. Бироқ биргина Cam Plus B&H дўконининг сайтида пайдо бўлди, унинг қиймати эса 69 долларни ташкил этади.

 

Аввалроқ Сam Plus нарҳи 90 доллардан кам бўлмаслиги хабар қилинган эди. Бу эса LG мухлисларини хурсанд қилиши табиий. Эслатиб ўтамиз, мазкур модуль 1 200 мА/с сиғимли батареяга эга бўлиб, LED индикатори, суратга олиш чоғида масштаблаштириш учун ғилдирак, шунингдек, суратга олиш учун механик тугмаси мавжуд.

LG Hi-Fi Plus нархи ҳақида шу пайтгача ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас.