Мадонна энг даромадли яккахон артист мақомини қайтариб олди

Маданият 24 Март 2016 744

20 март куни Мадонна ўзининг Сидней бўйлаб Rebel Heart турини якунлади. Billboard журналининг баҳо беришига кўра, бу гастроллар 169,8 миллион даромад келтирган. 

2009 йили Мадонна энг даромадли артистлар рўйхатининг биринчи қаторини эгаллаган ва кейинчалик ўрнини Брюс Спрингстинга бўшатиб берганди.

Нашриёт 1990 йилдан буён тегишли ҳисоб-китоб олиб боради. Унга кўра, Мадоннанинг концертлардан умумий даромади 1,31 миллиардга етган.

Энг даромадли артистлар умумий рўйхатини The Rolling Stones гуруҳи (1,84 миллиард доллар) бошқаради. Иккинчи ўринда U2 гуруҳи (1,67 миллиард доллар) бўлса, Мадонна 3-ўринни эгаллаган.

Кўпроқ янгиликлар