Муқаддас Елена ороли ҳукумати қароргоҳида дунёдаги энг ёши катта – 184 ёшли Жонатан исмли тошбақани ювинтиришди. Жараённи Жо Холлинс исмли ветеринар амалга оширди. Mashable нашрининг маълумотига кўра, Британия қироллик оиласи вакиллари кейинроқ тошбақа билан учрашишади.

Жараён тасвири туширилган видео-ролик "St Helena Government"нинг "YouTube"даги каналида жойлаштирилган. Видео-ролик ҳозирги кунгача уч минг марта томоша қилинган.