ОАВ: АҚШ эронлик хакерларни Нью-Йоркдаги тўғонга ҳужум қилишда айбламоқда

Жаҳон 24 Март 2016 361

АҚШ ҳукумати эронлик хакерларни бир нечта АҚШ банклари ва Нью-Йоркдаги тўғонга ҳужум қилишда айбламоқда, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Маълум қилинишича, бу ҳужумлар 2012 ва 2013 йилларда содир этилган.

Компьютерларга ноқонуний кирганликда айбланаётган бир неча эронликларга АҚШ адлия вазирлиги номидан айблов ҳукми эълон қилинди. Шунингдек, ҳукмда хакерларнинг Эрон ҳукумати билан алоқаси борлиги кўрсатилади. Маълум қилинишича, хакерларнинг барчаси Эронда яшайди.

Хакерлар Нью-Йоркдаги Bowman Avenue тўғони компьютер тизимига уяли модем орқали киришган. Таъкидланишича, эронликларнинг ҳужумига Bank of America, JPMorgan Chase, Capital One, PNC Financial Services and SunTrust Bank каби молия ташкилотлари ҳам учраган.

Аввалроқ АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон Эрон АҚШга хакерлик ҳужумларини қўллаб-қувватлашини таъкидлаганди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70901 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36986 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21401 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80805 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61803 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 132 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 70 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 268 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1187 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 759 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар