ОАВ: ИШИД Европада терактлар амалга ошириш учун 400 нафар худкуш жангарисини тайёрлаган

Жаҳон 24 Март 2016 339

ИШИД террористик ташкилоти Европа ҳудудига янги терактлар уюштириш учун тайёрланган камида 400 нафар жангарисини юборган. Бу ҳақда Ироқ разведкаси ва бошқа манбаларига асосланиб, Ассошиэйтед пресс хабар тарқатди.

Жангарилар Ироқ ва Суриядаги ҳарбий базаларда тайёрланган ва улар ўзлари учун қулай жой танлаб, юклатилган вазифаларни бажариш топшириғини олган.

Жангарилар кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда ҳаракатланиши айтилган. Агентликнинг ёзишича, Париж ва Брюсселдаги терактлар айнан шундай гуруҳларнинг иккитаси томонидан содир этилди.

Эслатиб ўтамиз, 22 март куни маҳаллий вақт билан соат 8:10да Брюссель аэропортида иккита портлаш содир этилди. Кўп ўтмасдан, Брюсселдаги метро бекатларида ҳам 3та теракт амалга оширилди. Сўнгги маълумотларга кўра, портлашлар оқибатида 31 киши ҳалок бўлган, 300га яқин киши жароҳатланган.

Теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган. Жангарилар бу хуруж Бельгиянинг Ироқ ва Сурияда халқаро коалиция таркибида ИШИДга қарши амалиётларда иштирок этгани учун содир этилганини билдиришган.

Европа марказида қонли теракт. Бельгия фожиаси. Онлайн

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22286 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40368 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153636 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43838 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 20 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 1285 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 807 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Сурхондарё вилоят ҳокими: Ғалладан бўшаган 100 фоиз майдонда такрорий экинлар экилган
19:23 1353 Жамият
Кўпроқ янгиликлар