22 март кунги теракт ижрочилари бўлган террорчилар Брюссель аэропортига такси хизматининг хатоси туфайли режадаги барча портловчи моддаларни олиб бора олмаган. Бу ҳақда La Derniere Heure хабар тарқатган.

Нашрнинг ёзишича, жангарилар кичик юк машинаси учун буюртма беришган, лекин хатолик туфайли уларга кичик седан юборилган ва жангарилар ўзлари тайёрлаган барча портловчи моддаларни аэропорт ҳудудига олиб бора олишмаган.

Қайд этилишича, йўлда жангарилардан бири ҳайдовчига АҚШ сиёсатидан норозилигини билдириб ўтган.

Бундан олдинроқ, Брюссель полицияси ҳайдовчи берган маълумотлар орқали терактлар ижрочилари бўлган ака-ука Бакравийлар яшаган уйни аниқлаган, уйдан 15 кг миқдоридаги портловчи моддалар топилганди.

ОАВ: Ака-ука Бакравийларнинг асосий мақсади Брюсселдаги АЭС бўлган