АҚШ президенти Барак Обама 31 мартда Хитой раиси Си Цзиньпинни халқаро ядровий хавфсизлик саммити вақтида икки томонлама учрашув ўтказиш учун қабул қилади, деб хабар бермоқда Оқ уйга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

АҚШ президенти маъмурияти берган баёнотда айтилишича, учрашув икки миллат учун бир қатор масалалар бўйича ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда АҚШ ва Хитой ўртасидаги баъзи келишмовчиликларни муҳокама қилиш учун имконият бўлади.

Халқаро ядровий хавфсизлик бўйича 4-саммит 31 март-1 апрель кунлари Вашингтонда бўлиб ўтади.