Олмалиқ КМКда мис эритиш печкаси қурилиши кузда якунланади

Ўзбекистон 24 Март 2016 671

Олмалиқ КМК 2014 йил тендер савдоси натижасида тайёр ҳолда топшириш шарти асосида немис компанияси билан умумий қиймати 97,7 миллион доллар бўлган янги эритиш печкаси қурилиши шартномасини имзолаган.

Dobersek Engineering GmbH немис компанияси шу йилнинг 1 сентябригача Олмалиқ КМКда янги мис эритиш печкаси қурилишини якунлайди, деб хабар беради Sputnik.

Лойиҳа 34,6 миллион доллар миқдоридаги комбинатнинг ўз маблағи ҳамда 29 миллион доллар ҳажмидаги Қайта қуриш ва ривожлантириш жамғармаси кредити ва 34,1 миллион доллар миқдоридаги “Ипотека банк” кредити ҳисобидан амалга оширилади.

Олмалиқ кон металлургия комбинати Ўзбекистонда ягона мис ишлаб чиқарувчи ҳисобланади. Республика бўйича кумушнинг 90 фоизи ва олтиннинг 20 фоизи корхона улушига тўғри келади.

Кўпроқ янгиликлар