Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентдаги ўйинда Филиппинни кичик ҳисобда мағлуб этди

Спорт 24 Март 2016 494

24 март куни Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент шаҳридаги "Бунёдкор" ўйингоҳида ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасидаги навбатдаги учрашувни Филиппин термасига қарши ўтказди.

Ўйиннинг асосий вақтида 1 киши кўп бўлиб ҳаракат қилган мезбонлар кичик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Ўйиннинг 10-дақиқасида Филиппин ҳужумчиси Портерия қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.

Ўзбекистон терма жамоаси бутун бўлим давомида устунликка эга бўлди, аммо рақиблар дарвозабони Неил Этеридже барча зарбаларни қайтариб қолаверди.

Иккинчи бўлимда Бабаян Ҳасанов ва Гейнрихни майдонга туширди ва ўйинда жонланиш юз берди. Айнан Александр Гейнрихнинг узатмасидан кейин Анзур Исмоилов тўп йўналишини ўзгартирди. Олис бурчакка бораётган тўпни бу сафар Этеридже қайтара олмади - 1:0.

Ўйинда мухлислар бошқа гол кўришмади. Ўзбекистон терма жамоаси 80 дақиқа давомида бир киши кўп бўлиб ўйнаб, Филиппинни кичик ҳисобда мағлуб этди ва очколар сонини 18тага етказиб гуруҳда 1-ўринга кўтарилиб олди.

ЖЧ-2018, Саралаш босқичи
Н-гуруҳи, 9 тур

Ўзбекистон - Филиппин 1:0

Гол: Анзур Исмоилов (59)
Четлатиш: Хосе Портериа (10)

Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 8.Сервер Жепаров (Александр Гейнрих 57), 9.Одил Аҳмедов (С), 10.Сардор Рашидов (Марат Бикмаев 72), 11.Игорь Сергеев, 14.Жавоҳир Соҳибов, 19.Виталий Денисов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Элдор Шомуродов (Жасур Ҳасанов 52)

Филиппин: 1.Неил Этеридже, 4.Симоне Рота, 5.Жуан Гуирадо (С), 6.Луке Вудланд (Доминик дел Росарио 90+2), 7.Ян Рэмсей (Кенширо Даниелс 64), 11.Сато Дайсуке, 12.Амани Агуиналдо, 18.Патрик Рейчелт (Деннис Вильянуэва 70), 20.Хавьер Патино, 21.Мартин Стеубле, 23.Хосе Портериа
Бош ҳакам: Рюжи Сато (Япония)

24 март. Тошкент. "Бунёдкор". 34000 томошабин

Кўпроқ янгиликлар