Қирғизистонда ҳукуматни ағдаришга уринган мухолифат етакчилари қўлга олинди

Жаҳон 24 Март 2016 475

Қирғизистон мухолифати раҳбарлари Қирғизистон миллий хавфсизлик хизмати томонидан давлат тўнтарилишини амалга оширишга урингани учун тергов қилинмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар берган.

Қайд этилишича, YouTube порталида узун сочли кишиларнинг одамларни ҳукуматни ағдариш учун кўчага чиқишга даъват этиш ҳақида гаплашишгани видеоси пайдо бўлган. Бу кишилар овозларига кўра, Қирғизистон мухолифати етакчиси Қувончбек Қодиров, Жалолобод вилоятининг собиқ ҳокими Бектур Асанов ва яна бир мухолиф Давлатбек Турдуналиев дея тахмин қилинган. Улар "Оқ уй"ни эгаллаш ҳақида гаплашишгани айтилган.

Қирғизистон махсус хизматлари текширувлардан кейин аудиоёзувларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаган. Мухолифат вакиллари эса бу ёзувлар сохталиги ва ўзларига туҳмат уюштирилаётганини иддао қилишган.

"2016 йилнинг 24 март куни МХДҚда (Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси) фуқаролар К.К ва Б.Ага нисбатан аввалроқ очилган №082-16-0054 рақамли жиноий иш доирасида тегишлича тергов ишлари олиб борилди. Улар мамлакатдаги ижтимоий ва сиёсий барқарорликни издан чиқаришга қаратилган режалар тузиб, қонуний ҳукуматни ағдариш масаласида муҳокама ўтказганликда гумон қилинишмоқда", дейилади миллий хавфсизлик хизмати хабарида.

Тергов республика бош прокурори ва суд рухсати билан олиб борилмоқда.

Бундан олдинроқ, мамлакат бош вазири ҳукумат қарорларини танқид қилишни тақиқлагани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, 24 март куни Қирғизистонда "лола инқилоби"га 11 йил тўлди. 2005 йилнинг 24 мартида Аскар Акаев давлат тўнтарилиши орқали ҳокимиятдан четлатилганди. 2010 йилнинг 7 апрелида эса иккинчи давлат тўнтарилиши бўлиб ўтди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8620 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42484 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 68487 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 41455 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 148729 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40039 Lifestyle
Камқонликда озиқланишнинг уч қоидаси 
14:26 1315 Жамият
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 1791 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Кўпроқ янгиликлар